Ҳаваскор фотосуратчи Феруз Ибодуллаев Facebook’даги саҳифасида 3309 метр баландликдаги Катта Чимён чўққисидан олинган суратлар ва таймлапс видеосини эълон қилди.
Таймлапс видеодаги чўққилар устидан «сузиб ўтаётган» оппоқ булутларнинг ҳаракати ҳар кимни ҳаяжонга солиши турган гап.
Катта Чимён забтига бағишланган фотожамланмада эса мусаффо осмондаги саноқсиз юлдузлар ҳамда қуёш ботишининг чўққидан кўринишини томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)