«Юлдузча» болалар мусиқий телетанловига аризалар қабул қилиш жараёни 6 июнга қадар давом этади. Ёшлар ташаббуслари марказидан маълум қилишларича, мазкур қарор жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ва истаклардан келиб чиқиб қабул қилинган.
Қайд этишларича, ҳозирча танловда иштирок этиш учун ҳужжат топшириш бўйича Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри вакиллари нисбатан юқори фаоллик кўрсатмоқда.
Маълумот учун, «Юлдузча» телетанловининг республика саралаш босқичи 7—9 июнь кунлари Тошкентнинг Мустақиллик майдонида жойлашган Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)