Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг 2016 йил 3—5 июнь кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўладиган «Иштибоҳ» номли концерт дастурининг видеоси мухлислар эътиборига ҳавола қилинмайди. Хонанданинг журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилишича, концерт дастурида тасвирчилар гуруҳи ишламайди.
Концертга тайёргарлик жараёнига икки ойдан зиёдроқ давом этаётган ва дастур тақдимотига ҳеч қанча вақт қолмаган бўлса-да, Жаҳонгир Отажонов репетицияларда ўз созандаларига нисбатан талабчанликни бироз бўлса-да камайтираётгани йўқ.
Жаҳонгир Отажонов бўлажак концертида, ўз тингловчисини топиб улгурган машҳур тароналари билан бир қаторда, саккизта янги қўшиқни мухлислар эътиборига ҳавола қилади.
Қуйида концертолди жараёнларидан тайёрланган фоторепортаж билан танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)