АҚШнинг Техас штатида тошқинлар туфайли келиб чиққан ЙТҲ оқибатида тўққиз ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа 2 июнь куни Форт-Худ базаси яқинида рўй берди. Кучли ёғингарчилик келтириб чиқарган тошқин оқибатида юк машинаси ағдарилиб, кечувда чўкиб кетди.
Дастлаб фожиа ерида беш хизматчининг жасади топилди. Кейинчалик қутқарувчилар яна тўрт қурбоннинг танасини аниқлади.
Уч ҳарбий хизматчи турли жароҳатлар билан госпитализация қилинди. Генерал майор Жон Убертининг матбуот анжуманида хабар қилишича, айни пайтда улар шифохонадан чиқариб юборилди.
Изоҳ (0)