Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси ўғлининг шартномаларни ўқимай, уларга имзо чекишини тасдиқлади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Ўғлимнинг ҳаётини енгиллаштирмоқчи эдим. Мен ҳужжатлар билан шуғулланаман, у эса фақат футбол ҳақида ўйлайди. Лионель ташкил этилган ҳеч қандай компаниялар ва шартномалар ҳақида билмайди. У келишувларни ўқимасдан, шунчаки имзо чекарди», – деди Хорхе Месси.
Аргентиналик спортчи ва унинг отаси 2007–2009 йилларда 4,1 миллион евро миқдоридаги солиқни тўлашдан бўйин товлашда айбланмоқда. Лионель Месси судда молиявий фирибгарликлар ҳақида ҳеч нарса билмаслигини ва фақат футбол ўйнашга эътибор қаратганини таъкидлаб ўтди. Футболчи, шунингдек, отаси Хорхе Мессига ишонганини ва солиқ масаласини у билан муҳокама қилмаганини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)