Испаниянинг «Реал» футбол клуби ва Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси учун берилган 600 минг еврони БМТ хайрия жамғармасига ҳадя қилди, деб ёзади «ТАСС» Испаниянинг Bolsamania порталига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» финалда ҳамшаҳари «Атлетико» билан ўзаро тўқнаш келди. Асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди, пенальтилар сериясида эса 5:3 ҳисобида «Реал» зафар қучиб, 11-марта ЕЧЛ соҳибига айланди.
Изоҳ (0)