Ўзбекистон Республикаси Марказий банки АТБ Hamkorbank’дан чет эл валютасида операциялар ўтказишга жорий этилган тақиқларни олиб ташлади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.
Шу йилнинг февраль ойида Hamkorbank’нинг юридик шахслар билан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш амалиётлари тўхтатиб қўйилган эди. Марказий банк валютани тартибга солишга доир қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли АТБ Hamkorbank’нинг юридик шахслар билан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш амалиётларини 6 ой муддатга тўхтатган эди. Бугун, 3 июнь куни чекловлар бекор қилинди.
Изоҳ (0)