Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 4 июнь, шанба куни ёғингарчилик, момақалдироқ ва кучли шамол кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 4 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +12…+17 даража, Фарғона водийси виляотлари ва Тошкент шаҳрида +20 даражагача, қолган ҳудудларда +17…+25 даража илиқ оралиғида бўлади.
4 июнь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20…+25 даража, Тошкент шаҳрида +30…+32 даража, қолган ҳудудларда эса +35…+37 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Шанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ кутилади, момақалдироқ вақтида шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)