Суриянинг денгиз бўйидаги Лазқия шаҳрида жойлашган масжид яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлгани ва яралангани маълум. SANA агентлигининг билдиришича, қурбонлар сони икки кишини, жароҳатланганлар сони эса тўрт кишини ташкил қилмоқда, бироқ расмий маълумотлар келтиримаяпти.
Портлашни мотоцикл минган худкуш амалга оширгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)