Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвон саройида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларининг «Нигоҳ – 2016» расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига ҳар йили ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади. Мактабда турли танлов ва кўргазмалар ўтказиш анъанага айланган.
Соғлом она ва бола йилига бағишлаб ташкил этилган кўргазмада ўқувчиларнинг юзга яқин ижодий иши намойиш этилган. Уларда меъморий обидалар, миллий қадриятлар, беғубор болалик акс эттирилган.
Изоҳ (0)