Охирги уч йил давомида АҚШга тегишли бўлган дунёнинг энг рақобатбардош иқтисодиёти мақоми Гонконгга ўтди. Бу ҳақда Швейцария IMD бизнес-мактабининг рейтингига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Ўтган йили Гонконг рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, энди бу ўриндан Швейцария жой олди. АҚШ эса учинчи ўринга тушиб кетди. Рақобатбардош иқтисодиётга эга мамлакатлар бешлигига Сингапур ва Швеция ҳам кирди. Охирги 61-ўриндан Венесуэла жой олди.
1989 йилдан буён чоп этиладиган рейтинг асосий йўналишлар — иқтисодий тараққиёт, ҳукумат самарадорлиги, ишчи муҳити ва инфратузилманинг 340 та мезонини ҳисобга олади. Тадқиқот 5 400 нафар тадбиркор орасида ўтказилган сўров натижаларига асосланган.
Рейтингда Хитой 22-ўриндан 25-ўринга тушган. Россия 45-ўриндан жой олган. Эстония 31, Латвия 37, Қозоғистон 47 ва Украина 59-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)