АҚШ Либертариан партияси мамлакатда жорий йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган президентлик лавозими сайловлари учун номзодини аниқлади. Бу ҳақда, Fox News маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Номзод Нью-Мексико штатининг собиқ губернатори Гэри Жонсон бўлди. Партия съездида у овозларнинг ярмидан кўпи — 55,8 фоизини тўплади.
Овоз бериш натижалари якуни бўйича, Жонсон бундан кейин партияни муносиб ифодалаш учун жиддий иш олиб боришини маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан Дональд Трамп номзодини мамлакат президентлиги лавозимига илгари суриш учун етарли делегатлар овозини тўплаганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)