Ўзбекистонлик Нигина Абдураимова Япониянинг Каруизава шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 25 минг долларга тенг ITF туркумидаги теннис турнирининг финалига чиқди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, мазкур турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида таснифланган 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи голландиялик Инди де Врумга қарши кортга чиқиб, 7:6, 7:6 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди.
Таққослаш учун, Ўзбекистон вакиласи WTA рейтингида 192, де Врум эса 274-ўринни эгаллаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, финалга қадар Абдураимова мезбон теннисчилар – Ҳаине Огатани 6:1, 6:3, Юрина Кошинони 6:3, 6:1, Мана Аюкавани 6:2, 6:3 ҳисобида таслим қилганди.
Нигина Абдураимова Karuizawa Yonex Open—2016 теннис турнирининг бош соврини учун Ан Софи Местахга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)