• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    WP Ким Чен Иннинг 18 йилдан буён Нью-Йоркда яшаб келаётган холаси ҳақида гапириб берди

    Ко Ён Сок исмли 60 ёшли асли Шимолий Кореядан бўлган аёл 1998 йилдан буён эри Ри Кан билан биргаликда Нью-Йоркда АҚШ Марказий разведка бошқармаси гувоҳларни ҳимоя қилиш дастури асосида бошқа исмлар остида яшаб келмоқда. Бу ҳақда, The Washington Post газетасида чоп этилган материалга асосланиб, TJournal хабар бермоқда.

    Ко Ён Сок ва Ри Кан. Фото: The Washington Post

    Ко Ён Сок ва Ри Кан. Фото: The Washington Post

    Кекса кореяликлар жуфтлиги билан газетанинг Токиодаги идораси бошлиғи Анна Файфилд 2015 йил охирида танишган эди. Улар Жанубий Кореянинг уч мансабдорини судга бериб, ўз шахсини ошкор қилиб қўйганди. Мансабдорлар телевидение орқали чиқиш қилиб, КХДРни танқид остига олган, шунингдек, Ко Ён Сок ва унинг эри — собиқ дипломатни тилга олган эди.

    Файфилд уларнинг адвокати билан боғланиб, у орқали жуфтлик билан танишди. Журналист эр-хотин бошқарадиган кимёвий тозалаш муассасида ва уларнинг уйида бўлиб, телевизор орқали аёлнинг жияни — Ким Чен Ин назорати остида сув ости кемасидан ракета учирилиши ҳақидаги лавҳани томоша қилди.

    1975 йилда Ким Чен Ир учинчи марта уйланганида Ко Ён Сокнинг ўгай опаси КХДР етакчисининг янги турмуш ўртоғига айланди. У 1998 йилда кўкрак саратонидан даволаниш учун АҚШга кўчиб ўтди.

    Ко АҚШга кўчиб келиш сабабларини инсонпарварлик мотивлари билан тушунтиришга уринди, аммо ОАВ у Ким Чен Иннинг ота-онаси вафот этганидан сўнг келажаги шубҳа остида қолишидан қўрққанини бот-бот такрорлади. 2015 йилда CNN телеканали КХДР етакчиси аммаси Ким Гён Хини унга нисбатан танқидлари боис заҳарлагани ҳақида хабар тарқатди. 2013 йилда Ким Чен Ин амакиси Чан Сон Тхаекни, у ортиқ даражада қудратли бўлиб кетди, деган сабаб билан қатлга ҳукм қилди.

    Нима бўлганда ҳам, Ко хоним шу каби кўнгилсизликлардан узоқроқ юриш ниятидалигини тасдиқлади. 1998 йилда у эри билан таксида АҚШнинг Берндаги элчихонасига бориб, сиёсий бошпана сўради. Улар АҚШнинг Франкфурт яқинидаги ҳарбий базасига етказилиб, бир неча ой давомида сўроқ қилинди. Жуфтлик АҚШга етиб борганидан сўнг МРБ вакиллари КХДРга бу ҳақда хабар берди.

    Ко хоним шу пайтга қадар инглиз тилини мукаммал ўрганмади. АҚШга келганидан сўнг унинг билим ва қобилияти фақатгина кимёвий тозалаш хизматида ишга жойлашишга етди. Вақт ўтиши билан у ўз хизматини очди ва икки фарзандини ўқитди. Лекин унинг оиласи Шимолий Кореядагидек бой яшайди, деб бўлмайди.

    Ким Чен Иннинг туғилган йили борасида ихтилофли фикрлар мавжудлиги сир эмас. Ко хонимнинг таъкидлашича эса, КХДР етакчиси аниқ 1984 йилда туғилган: у Конинг ўғли билан тенгдош бўлгани учун бу аёлнинг эсида қолиб кетган.

    «У болалагида ўғлим билан дўст эди. Мен иккисининг тагликларини алмаштирардим», — эслайди аёл.

    1992 йилда Ко Ким Чен Ирнинг ўғли Ким Чон Чхоль билан Швейцариянинг Берн шаҳрига кўчиб келди. 1996 йилда 12 ёшли Ким Чен Ин уларга қўшилди. У 15 ёшли Чхоль ва бошқа болалар билан Lego ўйнар, Ко эса уларга ғамхўрлик қиларди.

    Ко хонимнинг эслашича, Ким Чен Иннинг феъл-атвори, унинг самолётлар ва кемаларга бўлган қизиқиши болалигиданоқ кўзга ташлана бошлаган эди.

    «У қийин бола эмасди, лекин жаҳли тез ва тоқатсиз эди. Онаси уни ўқишга кам эътибор бергани учун тергаса, у жанжаллашмас, лекин бошқа йўл билан эътирозини билдирар, масалан, очлик эълон қиларди», — эслайди аёл.

    Ким Чен Ин ёз ойларида КХДРда бўлиб, бўш вақтида баскетбол ўйнарди; секин-аста у баскетбол шайдосига айланиб қолди. Жумладан, ёш Ким Чен Ин Майкл Жорданга мухлислик қилар, баскетбол тўпини қучоқлаб ухлар эди. 2014 йилда Миллий баскетбол уюшмаси юлдузи Деннис Родман Ким Чен Ин ҳузурига келиб, уни туғилган куни билан табриклаган ва Happy Birthday қўшиғини куйлаб берган эди. ОАВда кўп бора ёзилганидек, Родман КХДР етакчисига таъзим қилиб, у билан абадий дўст бўлиб қолишни ваъда қилганди.

    Расман Ким Чен Ин 2010 йилда мамлакат раҳбари деб эълон қилинган бўлса ҳам, етакчилик сари йўлни у 1992 йилдан бошлаганди. Ўшанда саккиз ёшли болакайнинг туғилган кунига генераллик формаси совға қилинган, ҳақиқий генераллар эса унга таъзим қилган эди.

    «Одамларнинг бундай муомаласидан сўнг, табиийки, у нормал инсон бўлиб улғайиши мумкин эмасди», — деб ҳисоблайди Ко хоним.

    Вақти-вақти билан МРБ тезкор ходимлари Ко Ён Сок ва унинг турмуш ўртоғига мурожаат қилиб, турли фотосуратлардаги одамларнинг кимлигини аниқлаб беришни сўрайди.

    Таъкидланишича, Ко ва Ри Ким Чен Инни ошкора танқид остига олмайди, аксинча, улар ниҳоятда эҳтиёткор бўлиб, жиянларини «Маршалл Ким Чен Ин» деб атайди. Ри ҳатто КХДР режимини ёқлашини билдириб, Пхеньянга бориш учун рухсат олишга ҳаракат қилмоқда. Рининг фикрича, у КХДР ва АҚШ ўртасида кўприк вазифасини бажариши мумкин. Лекин Шимолий Корея сиёсати бўйича эксперт Александр Мансуров унинг мақсадларини «беъмани» деб ҳисобламоқда.

    The Washington Post нашрининг билдиришича, МРБ юқоридаги маълумотларга изоҳ беришдан бош тортгани боис жуфтликнинг газета билан ўртоқлашган айрим гувоҳликларини тасдиқлаш мумкин, айримлари эса шубҳа остида қолмоқда.

    27.05.2016, 23:59   Изоҳ (0)   10179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Обама Хиросимада атом бомбардимонидан жабрланган японияликлар билан мулоқотда бўлди

    27.05.2016, 17:53

    Путин «Ёш профессионаллар» чемпионати финалига ташриф буюриб, кўрганларини «фантастика» деб баҳолади

    27.05.2016, 17:09

    Барак Обама Хиросимага келган илк АҚШ президенти бўлди

    27.05.2016, 15:31

    Британияда 800 нафар потенциал террорчи ҳақидаги маълумотлар хатолик туфайли ўчиб кетди

    27.05.2016, 14:32

    Токио аэропортидаги «Боинг»да чиққан ёнғин видеоси пайдо бўлди (видео)

    27.05.2016, 13:07

    Кэмерон: АҚШда президентлик сайловлари сўнгигача етиб келган ҳар қандай кишини табриклайман

    27.05.2016, 12:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.