Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг «Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб ёзади «Review.uz».

Фото: «Golosoff.ru»

Фото: «Golosoff.ru»

Ҳужжатда, хусусан, газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларга «Диққат газ» танитувчи белгисини қўйиш таклиф қилинган.

Металл газ-баллоннинг хизмат муддати ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланади, аммо у:

  • СТГ (сиқилган табиий газ) баллонлари учун — 15 йил ёки 15 минг марта ёқилғи қуйиш циклидан;
  • СНГ (суюлтирилган нефть гази) баллонлари учун — 15 йилдан ошмаслиги керак.
Хизмат муддати ўтгач, газ баллонлари утилизация қилинади.

Автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ-баллонларнинг барчаси вақти-вақти билан техник кўрикдан ўтказилади. Чунончи,

  • СТГ баллонлари — ҳар 3 йилда 1 марта;
  • СНГ баллонлари — ҳар 2 йилда 1 марта текширувдан ўтказилади.
Муҳокама қилинаётган кўрсатма газ-баллон ускунасини автомобилга ишлаб чиқарувчи заводда ёки ихтисослаштирилган ташкилотда ўрнатишни назарда тутади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди