Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси доирасида ва ниҳоят Ўзбекистон клуби томонидан урилган голга гувоҳлик қилди. Узоқ кутилган гол мазкур стадионда уй учрашувларини ўтказувчи «Бунёдкор» клуби томонидан эмас, пойтахтнинг бошқа бир клуби — «Локомотив» футболчилари томонидан урилди.
Қайд этиш керак, Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи ва ундан кейинги плей-офф ўйинларининг «Бунёдкор» стадиони ишга туширилгандан буён ўтказилган кетма-кет 10 та беллашувида Ўзбекистон клубларига гол уриш насиб қилмаганди. Бу қора анъана «Локомотив» ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев томонидан йўққа чиқарилди.«Локомотив» клуби мураббийи Андрей Микляев «Бунёдкор» стадионидаги «Ан-Наср»га қарши ўйиндан кейин Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали «Локомотив» стадионида ўтишини исташи ҳақида айтиб ўтганига қарамай, «Ал-Ҳилол» билан учрашувга барибир «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилди. Беллашув «темирйўлчилар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етгач Андрей Микляев чорак финал қайси стадионда ўтишини исташи ҳақида тўхталмади.
ОЧЛ гуруҳ босқичи ва ундан кейинг плей-оффининг «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилган барча ўйинлари:2013 йил
2 апрель«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Бейцзинг Гоан» (Хитой) 0:023 апрель«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Санфречче Хиросима» (Япония) 0:0
21 май«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Бурирам Юнайтед» (Таиланд) 0:0
2015 йил
3 март«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Персиполис» (Эрон) 0:117 март«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Лаҳвия» (Қатар) 0:1
22 апрель«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Ан-Насср» (Саудия) 0:1
2016 йил
1 март«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Ан-Насср» (Саудия) 0:116 март«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Зоб Оҳан» (Эрон) 0:0
20 апрель«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Лаҳвия» (Қатар) 0:2
Изоҳ (0)