Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Болтиқбўйи мамлакатлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа миссиясини бажараётган НАТО қирувчи самолётлари ўтган ҳафта Болтиқ денгизи устидан учиб ўтган Россия ҳарбий самолётларини таниб олиш ва уларга ҳамроҳлик қилиш учун тўққиз марта ҳавога кўтарилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Литва мудофаа вазирлигига таяниб.

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Хусусан 16 май куни Болтиқ денгизи устидаги халқаро ҳаво ҳудудига учаётган Ил-20 ва Ан-26, 17 май куни Ил-20 ва иккита Су-27, 18 майда Ил-22 ва тўртта Су-27 ҳамда иккита Су-24 (НАТО қирувчилари шу куни икки марта ҳавога кўтарилган), 19 майда Ил-20, Ил-18 ва Ту-134, шунингдек, яна битта Ил-18 (уч марта), 20 май куни Ил-20 ва Ан-26, 21 майда Ил-38 самолётини аниқлаб, уларга ҳамроҳлик қилган.

Литвадаги НАТО ҳаво ҳужумига қарши мудофаа миссиясини Португалия ҲҲК контингенти F-16 қирувчилари билан амалга оширади; Эстониядаги миссия эса Eurofighter Typhoon қирувчиларига эга Британия контингенти томонидан бажарилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?