Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Франция томонидан таклиф қилинган икки босқичли тинчлик жараёнини қайта тиклаш режасига қарши чиқиб, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан тўғридан-тўғри тинчлик музокаралари ташкил этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда, The Jerusalem Post нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ростанам тинчлик ўрнатилишига кўмак беришни истасангиз, Маҳмуд Аббос билан тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўйишда ёрдамлашинг. Ташаббус амалга ошириладиган жой сифатида Париж танланиши мумкин, негаки у тинчлик келишувини имзолаш учун ажойиб макондир», — деди у Франция бош вазири Мануэль Вальс билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашув чоғида.
Изоҳ (0)