Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нигерияда жангарилар Италиянинг Eni концерни нефть қувурини портлатиб юборди. Бу ҳақда Нигерия фуқаролик мудофааси ва хавфсизлик корпуси маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Корпус матбуот котиби Десмонд Агунинг билдиришича, ҳужум 22 май, якшанба куни эрталаб содир бўлган. «Бир гуруҳ қуролланган йигитлар Тибидабо — Брасс нефть қувурига ҳужум қилди ва ёқиб юборди», — дея таъкидлаган Агу. Нигерияда Agip Oil Company шўъба компанияси орқали ишловчи Eni мазкур ҳодисага ҳозирча изоҳ бермаган.

Ҳужум Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий бир неча ҳафтадан бери давом этаётган ҳужумлар мамлакатда нефть қазиб чиқариш ҳажми 20 йиллик минимумгача пасайишига олиб келган Нигер дельтасида ҳарбийлар иштирокини кенгайтиришини маълум қилганидан бир неча кун ўтиб рўй берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Сурхондарёда 3 минг долларни 33,6 млн сўмга айирбошлаган ноқонуний «валютчик» ушланди