Челси Хёрлайн исмли 27 ёшли америкалик қиз АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Disney World кўнгилочар боғига унга 1994 йилда сотиб олиб берилган чипта билан киришга муваффақ бўлди, деб ёзади TJournal. Боғ маъмурияти, тўрт ёшлигида хасталиги туфайли бу ерга ташриф буюра олмаган қизни кутиб олиш учун чиқди.
Челси тўрт яшар вақтида отаси унга Disneyland’га тўрт кунлик чипта совға қилган, аммо қиз касалликка чалиниши натижасида захирада боғни яна бир кун айланиш имконияти қолиб кетган эди. 22 йилдан сўнг Челсининг отаси Мичиган штатидаги уйи ертўласидан чиптани топиб олди ва уни қизига берди.
Қиз Disneyland’га келганида назоратчи ҳайратда қолди, чунки чиптанинг ёши ундан каттароқ эди, ва уни сканерлаш иложи ҳам бўлмади. Аммо Disneyland маъмуриятидагилар чипталар яроқлилик муддатига эга эмаслигини айтди ва тезда уни янгисига алмаштириб берди, қиз боғга киришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)