Хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Арне Свиннен Instagram сервисида аниқлаган нуқсон у ердаги аккаунтларнинг 4 фоизини (20 миллионини) бузиш имконини беради. Бу ҳақда мутахассис ўз блоги орқали ҳикоя қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Хавфсизлик муаммоси аккаунтни вақтинчалик блоклаш тизимида аниқланди. Свинненнинг уқтиришича, аккаунтлар верификацияси шакллари фарқли бўлиб, уларнинг баъзилари хакерларга аккаунтни бузиб кириш имконини бериши мумкин.
Жумладан, 39 мингта аккаунтга кириб олиш учун шунчаки уларга боғланган телефон рақамини ўзгартиришнинг ўзи кифоя. Бу эса SMS орқали пароль ўзгартириш функцияси ёрдамида амалга оширилади.
Бундан ташқари, яна 1700 фойдаланувчининг электрон манзилини ўзгартириб қўйиш имкони бўлгани айтилмоқда.
Нуқсон аниқланганидан бир неча кун ўтиб Facebook муаммони ҳал қилди ва Свинненга 5 минг доллар тўлади.
Изоҳ (0)