Австралия соҳилларида Жералдтондан Брумга икки ҳафталик круиз ўтказаётган туристлар Дёрк-Хартог ороли яқинидаги Наҳанглар қўлтиғида ғаройиб манзарага гувоҳ бўлди. 70 дан ортиқ йўлбарс наҳанглари икки соат давомида китга ҳужум қилиб, унинг танасини бўлишди, бу вақт ичида эса 15 кишини олиб кетаётган икки қайиққа мутлақо эътибор бермади.
Eco Abrolhos экскурсион компанияси ходимлари дронлар ва ҳаракатли камералар ёрдамида жараённи видеога олиб, уни компаниянинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди.
Изоҳ (0)