Чили пойтахти Сантьягодаги ҳайвонот боғи ходимлари шерларнинг волерига кириб олган эркакни қутқариш учун икки шерни ўлдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Дастлабки маълумотга кўра, эркак ўз жонига қасд қилишга уринган.
Ҳодиса кун ўртасида, ҳайвонот боғига кўпчилик ташриф буюрган пайтда юз берган. Эркак арқон ёрдамида волер тўсиғидан ўтиб, кийимини ечиб ҳайвонларга яқинлашган. Шерлар шу заҳоти унга ташланган.
Ҳайвонот боғи директори Александра Монталбанинг сўзларига қараганда, йиртқичларни ухлатиб қўювчи восита тезда топилмаганлиги учун боғ ходимлари шерларни ўлдиришга мажбур бўлган. Ўлдирилган шерлар ҳайвонот боғида 20 йилдан буён яшаб келаётганди.
«Биз юз берган ҳодисадан ларзага келдик, чунки боғ жониворлари оиламизнинг бир қисмидир», — деб таъкидлади Монталба.
Шерларнинг волерига кириб олган эркак шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)