Шимолий Корея жанубий қўшнисининг ҳарбий вакиллари билан ярим оролдаги кескинликни пасайтириш мақсадида музокаралар олиб боришга тайёргарлик юзасидан ишчи учрашув ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда, Корея марказий телеграф агентлиги хабарига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарномада айтилишича, Шимолий Корея ҳарбийларининг ташаббуси икки томондан ҳам илиқ кутиб олинди.
Ҳарбий амалдорлар ўртасидаги музокаралар май ойининг охирида ёки июннинг бошида, икки томон учун ҳам қулай вақтда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
«Бу шошилинч иш корейс миллатининг мавжудлиги билан бевосита боғлиқдир, бу Корея ярим оролидаги ҳарбий кескинликни тушириш ва иккинчи урушнинг олдини олиш учун зарур», — дейилади КХДР баёнотида.
Корея Меҳнат партиясининг 36 йилдан буён биринчи марта ташкил этилган съездида мамлакат раҳбари Ким Чен Ин икки Кореянинг куч билан бирлаштирилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Айни пайтда, у КХДР эски душманлари билан муносабатларни яхшилашдан манфаатдорлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)