Япония ҳукумати 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қадар шаҳарда ҳайдовчисиз таксилар хизматини ишга туширишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда, NHK телекоммуникацион компаниясига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳайдовчисиз такси технологияси операторига айланадиган сервис айрим талабларни бажариши лозим бўлади. Жумладан, ҳукумат операторга ЙТҲлар учун жавобгарликни тўлалигича ўз зиммасига олишни, таксиларни масофадан назорат қилувчи ва муаммо туғилганда уларнинг ҳаракатини тўхтатувчи хавфсизлик тизимига эга бўлишни мажбурий қилиб белгилайди.
2015 йил октябрида Япониянинг Robot Taxi компанияси ҳайдовчисиз такси машиналари синовлари бошланишини маълум қилган эди. Компания 2016 йил бошида Канагава префектурасида синовларни бошлаши, уларда 50 киши иштирок этиши айтилганди. 2016 йил мартида 10 гуруҳга бўлинган фойдаланувчилар синовларни бошлаб юборди.
Изоҳ (0)