2016 йилнинг биринчи чорагида Россияда поранинг ўртача миқдори 145,4 минг рублни ташкил қилди. Бу ҳақда, мамлакат ИИВ тегишли идораси раҳбари Андрей Курносенконинг баёнотига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, 2015 йилда бу кўрсаткич 188 минг рублга тенг эди.
2015 йилда поранинг ўртача миқдори 2014 йилдагига қараганда 70 фоизга ортган эди.
«Ўртача пора миқдорининг ўсиши профессионал фаолиятимиз сифати ошаётганидан далолат. Биз ортида катта-катта махфий структуралар ва пораларнинг тегишли ҳажми турган йирик амалдорларни тута бошладик», — деб таъкидлади Курносенко.
Изоҳ (0)