Финляндиянинг Nokia компанияси мобил телефонлар ва планшетли компьютерлар ишлаб чиқаришни қайтадан йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Компания тарқатган баёнотда айтилишича, Nokia HMD Global Ltd. корпорациясига яқин 10 йил давомида ўз бренди остида телефон ва планшетлар чиқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқларни тақдим этади.
HMD Global Ltd. Финляндиядаги янги компания бўлиб, унда Nokia’нинг улуши йўқ.
Илгарироқ хабар қилинганидек, тайёрланаётган шартнома доирасида HMD Global Ltd. ҳамда Foxconn гуруҳига кирувчи Тайваннинг FIH Mobile компанияси Microsoft’дан Nokia’нинг мобил телефонлар чиқариш бўлинмасини 350 миллион долларга харид қилади.
Изоҳ (0)