2016 йилнинг 15 май куни uMail.uz почта хизмати ишга тушганига уч йил тўлди. Бу ҳақда «InfoCom.uz» «Дарё»га хабар берди.
2013 йилнинг 16 июнь куни почта хизматининг ўзбек тилидаги версияси ишга тушганди. 2014 йилнинг февралида uMail.uz почта қутисига электрон почта келганлиги ҳақида хабардор қилувчи бепул SMS-хабарлар сервиси иш бошлади.
2013 йилнинг охирида унда 24 мингта, 2014 йилнинг охирига келиб эса 129 мингта почта қутиси рўйхатдан ўтган. 2016 йил 12 май ҳолатига кўра, 334 681 та почта қутиси яратилган бўлиб, улардан талабалар, давлат органлари ходимлари, тадбиркорлар, пенсионерлар ва аҳолининг бошқа қатламлари фойдаланиб келмоқда.
Изоҳ (0)