Венесуэлада йил бошидан буён амал қилиб келаётган фавқулодда иқтисодий вазият яна узайтирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Тегишли фармойиш мамлакат президенти Николас Мадуро томонидан имзоланди. Бу ҳақда у 13 май, жума куни кечқурун телевидение ва радио орқали узатилган чиқишида маълум қилди.
«Иқтисодий урушни, мамлакатдаги ва халқаро даражадаги таҳдидларни енгиш имкониятини бериши мумкин бўлган фавқулодда иқтисодий вазият тўғрисидаги янги фармойишни маъқуллашга қарор қилдим», — деб таъкидлади Мадуро.
Унинг фикрича, ҳозирги пайтда Венесуэла четдан бўлаётган таҳдидларга дуч келган. Бу борадаги биринчи фармойиш жорий йилнинг январь ойида имзоланган эди.
Изоҳ (0)