2015 йилда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 5 миллион рубль ишлаб топди. Бу рақам унинг республика ҳукумати сайтида чоп этилган даромад декларациясида акс этди, деб хабар бермоқда «РБК».
Бундан ташқари, олдинги йил бўлганидек, Қодировнинг тасарруфида 3,6 минг квадрат метр майдондаги ер участкаси ҳамда 2,3 минг квадрат метр майдонли уй мавжуд. Чеченистон раҳбари номида бирор транспорт воситаси йўқ.
Қодировнинг рафиқаси бир йил давомида 2,8 миллион рубль ишлаб топди. Унинг тасарруфида 209,8 квадрат метр майдонни эгаллаган хонадон бор. Шунингдек, Қодировлар оилавий шаклда 300 квадрат метрли уйни тасарруф қилади.
Рамзан Қодиров Чеченистон ҳукумати мансабдорлари орасида энг катта даромадга эгадир. Ундан кейинги ўринда муроса судьялари таъминот хизмати раҳбари Холид Вайханов турибди (2,19 миллион рубль, рафиқаси — 1,37 миллион рубль).
2014 йилда Қодиров 4,8 миллион рубль, рафиқаси эса 3,36 миллион рубль ишлаб топган эди.
Изоҳ (0)