Индонезия ҳукумати мамлакат терма жамоаси ва клублари Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳамда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этиши учун маҳаллий футбол лигасига қўйилган санкцияларни бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Индонезия муқобил чемпионатини ташкил қилган маҳаллий футбол лигаси ва мамлакат Спорт вазирлиги ўртасидаги можаро туфайли ФИФА Ижроия қўмитаси Индонезия футбол федерациясининг ташкилотга аъзолигини 2015 йилнинг 30 май куни тўхтатиб қўйганди. ФИФА қарорига кўра, Индонезия терма жамоаси ЖЧ–2018 ва ОК–2019 саралаш баҳсларидан четлатилган эди.
«10 май, сешанба куни Индонезия футбол лигасига қўйилган санкциялар бекор қилиш ҳақидаги хатга имзо қўйилгач, ФИФА бундан хабар топиши учун хатни дарҳол уларга жўнатдик», – деди мамлакат Спорт вазири Имам Нахрави.
Изоҳ (0)