Хитойлик қутқарувчилар Тайнин уездидаги ГЕС қурилиш майдонида ер кўчиши оқибатида тириклай кўмилиб қолган 35 нафар ишчининг жасадини вайроналар остидан чиқариб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Яна бир нафар қурувчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Қидирув ишлари уч кундан буён давом этмоқда. Унда Хитой Халқ озодлик армиясининг ҳарбий хизматчилари иштирок этмоқда.
Ер кўчиши 8 май, якшанба куни тонгда юз берган эди. Аввалроқ вайроналар остидан 13 нафар ишчининг жасади топилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)