Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ бош котиби Пан Ги Мун 8 май, якшанба куни Қоҳира ташқарисида полициячиларга уюштирилган қуролли ҳужумни қоралади, дея хабар бермоқда «ТАСС». Ушбу воқеа юзасидан жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган эди.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик унинг номидан қурбонлар оилаларига ва Миср ҳукуматига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, БМТ Миср халқини терроризмга қарши курашда қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Миср ташқарисидаги Хелуан шаҳар тергов бошқармасининг саккиз ходими 8 май куни эрталаб қуролли кишилар гуруҳи томонидан отиб ташланган эди. Мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ушбу жиноятни жазосиз қолдирмасликка ваъда берди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди