АҚШ президентлиги учун курашда республикачилардан ягона номзод бўлиб қолган миллиардер Дональд Трамп давлат раҳбари этиб сайланган тақдирда бойлар учун солиқларни ошириш ниятида. Бу ҳақда у NBC телеканалига берган интервьюси чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Ўрта синф ҳимояланган бўлиши лозим. Бадавлатлар эса кўпроқ тўлаши керак, деб ҳисоблайман», — деб таъкидлади Трамп.
Миллиардер, шунингдек, ҳозирда соатига 7,25 доллар даражасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилиши тарафдори эканлигини билдирди. Унинг айтишича, одамлар бу пулларга қандай яшаётганлигига ақли етмас экан.
Изоҳ (0)