Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлишга даъвогар, собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Гуам оролидаги кокусда ғолиб чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, собиқ биринчи хоним овозларнинг 60 фоизини тўплаб, 4 делегат қўллаб-қувватлашига эга бўлган. Унинг рақиби, сенатор Берни Сандерсга эса 3 делегат насиб этди.
Клинтон шу тариқа ҳозиргача 2229 делегат овозини тўплади. Партиянинг 25—28 июль кунлари Филадельфияда бўлиб ўтадиган съездида расман номзод сифатида илгари сурилиши учун 2383 делегат овози зарур бўлади.
Изоҳ (0)