Ўзбекистонда 9 май куни бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, ҳаво ҳарорати аввалги кунларга нисбатан бироз пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
9 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +7...+12 даража илиқ бўлади, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +22...+23 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда +12...+19 даража илиқ оралиғида бўлади.
9 май куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +12...+17 даража илиқ бўлади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида +25 даражагача, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида +28 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +30 даражагача илиқ бўлади.
9 май куни вақти-вақти билан бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, момақалдироқ бўлади, момақалдироқ вақтида шамол тезлиги кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)