Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга Косово Республикаси қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Републикаси депозитарий орган – Нидерландия қироллиги ташқи ишлар вазирлигига мазкур Конвенция моддалари Ўзбекистон ва Косово ўртасида қўлланилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирликнинг билдиришича, ушбу механизм Конвенциянинг 12-моддасида белгиланган. Шу сабабли Косово ҳукумати органларининг махсус штампи (апостиль) билан тасдиқланган ҳужжатлар Ўзбекистонда қабул қилинмайди.
Изоҳ (0)