Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довони ҳудудида 4 май куни соат тахминан 14:00 да кўчки содир бўлди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Хабар беришларича, А-373 M-39 автомагистралида содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар бор.
«Жабрланганларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа жойида кўчки билан боғлиқ ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли хизматлар иш олиб боришмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
«Газета.uz»нинг қўшимча қилишича, ҳодиса сабаб, 4 май куни довон автотранспорт воситалари ўтиши учун ёпилган.