Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

General Motors концерни ва Lyft такси хизмати жорий йил давомида Chevrolet Bolt электромобили асосида яратиладиган ҳайдовчисиз автомобиллар синовини бошлайди. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда

Фото: Motor

Фото: Motor

Олдинроқ GM ушбу такси хизматига 500 миллион доллар инвестиция киритган, мазкур маблағнинг катта қисми автопилотли такси учун тармоқ ва сервис ишлаб чиқишга сарфланиши кўзда тутилган. Айни пайтда Lyft шундай автомобилларга буюртма қилиш имконини берувчи тажриба тариқасидаги мобил дастурни яратишга улгурди. 

Йўловчи смартфон ёрдамида тизимга қачон йўлга чиқиш, қаерда тўхташ лозимлиги, шунингдек, манзилга етиб келинганини хабар қилади. Муаммолар ёки саволлар туғилган тақдирда OnStar борт сунъий йўлдош тизими орқали қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланиш мумкин бўлади. 

Chevrolet Bolt базасидаги ҳайдовчисиз электромобил-таксилар синови умумий фойдаланишдаги йўлларда ўтказилади. Улар муваффақиятли якунланган тақдирда GM ва Lyft автопилотли такси буюртма қилиш мумкин бўладиган АҚШдаги бирор шаҳарни танлайди. Мазкур таксиларни ишга тушиш муддати ҳозирча маълум қилинмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди