Fiat Chrysler Automobiles (FCА) бош директори, Ferrari директорлар кенгаши раиси Сержио Маркионне Ferrari бош директори лавозимини эгаллади, дея хабар бермоқда «РБК» компания матбуот хизматига таяниб.
Маркионне Ferrari бош директори лавозимида пенсияга чиқаётган Амедео Фелису ўрнини эгаллайди, у эса компанияда 26 йил давомида ишлаган, шунинг саккиз йилини бош директор сифатида ўтказган.
Нашр таъкидлашича, Ferrari’нинг умумий қиймати 8,4 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу FCA’нинг бозор нархидан (10,6 миллиард доллар) бироз пастроқдир.
Изоҳ (0)