Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европа ва Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатлари иқлимнинг ўзгаришига мослашиш, табиий ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ва озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш мақсадида одамларнинг овқатланиш сифатини ошириш ва ўз озиқ-овқат тизимларини қайта шакллантиришга уринмоқда. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош директори Жозе Грациану да Силва FAO’нинг Европа учун минтақавий анжумани очилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб ёзади FAO матбуот хизмати.

Фото: FAO матбуот хизмати

Фото: FAO матбуот хизмати

У келтирган маълумотларга кўра, минтақада кундалик калория истеъмолидан келиб чиқиб ҳисобланадиган оч кишиларнинг мутлақ сони 1990 йилдан бери камида 40 фоизга камайган.

Грациану да Силва қўшимча қилишича, шунга қарамай, овқатга тўймасликнинг бошқа шакллари ҳамон сақланиб қолмоқда. Масалан, Европа ва Марказий Осиёдаги 53 мамлакатдан 48 тасида ортиқча вазн ва семиришдан азоб чекувчи кишилар улуши катта ёшли аҳолининг 55 фоизини ташкил этади. Бўй ўсиши борасида жиддий ортда қолиш бўйича нисбатан юқори кўрсаткичлар эса Кавказ ва Марказий Осиёдаги болалар орасида қайд этилмоқда.

Минтақадаги ночор ва оч аҳолининг катта қисми қишлоқ жойларда яшашини ҳисобга олиб, бош директор қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ривожлантириш тараққиёт соҳасидаги ҳаракатларнинг марказида қолиши кераклигини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади