Суриядаги 90 дан ортиқ аҳоли пункти ўт очишни тўхтатиш тартибига қўшилди, қатор вилоятларда тинч ҳаёт тикланмоқда. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
«Ўт очишни тўхтатиш тартибига қўшилган мухолифат қуролли отрядлари ва аҳоли пунктлари тобора кўпайиб бормоқда. Ҳозирги кунда шундай пунктлар сони тўқсонтадан ошиб кетди. Бунда Россиянинг Хмеймимдаги келишув маркази ҳиссаси катта», — дея таъкидлаган Чуркин.
Доимий вакил Россия Сурия бўйича музокаралар май ойида тикланишидан умид қилаётганини билдириб, уларни инкор этишдан воз кечишга чақирган.