Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг Сомондоғ шаҳрида яшовчи 111 ёшли Фойиқия Сокер узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди. 1904 йилда туғилган аёлнинг саккиз фарзанди, 120 набираси ва бир қанча эвараси бор. У болалигини жуда яхши эслайди, деб хабар беради Mirror нашри.

Фото: Mirror

Фото: Mirror

Узоқ йиллар акушер бўлиб ишлаган Сокернинг аҳволидан бугун нафақат қариндошлари, балки қўни-қўшнилари ва танишлари ҳам бохабар бўлиб туради. Унинг таъкидлашича, узоқ умр кўриш учун соғлом овқатланиш ва кўпроқ кулиш кифоя.

«Худодан узоқ умр бергани учун миннатдорман. Бу неъмат барчага ато этилади деган умиддаман. Ёшларга овқат ва алкоголь масаласида ўзларини тийишни тавсия қиламан. Ва, албатта, кўпроқ кулиш керак», — дейди кекса аёл.

Сокер хонимнинг набираси — 42 ёшли Ханифининг айтишича, бувиси тирик афсонага айланиб улгурган.

«Қариганимда ундай бўлишни хоҳлайман. Бувим ўзини жуда яхши ҳис қилади ва ўзига хос ҳазилкашлигини йўқотмаган», — дейди у.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди