Андижон машинасозлик институти талабалари «Қалдирғоч» деб номланган электромобил тайёрлади. Электр қувватида ҳаракатланувчи уловнинг сурати Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.
Фойдаланувчилар мазкур электромобилга турлича муносабат билдирган. Баъзилар: «Бизникилар велосипедни қайтадан ихтиро қилишни яхши кўради», — деса, бошқалар, танқидий фикрларга жавобан: «Бизникилар фақат танқид қилишни ёқтиради», — қабилида фикрлар билдирган.
Аксарият фойдаланувчилар талабаларнинг мазкур ишланмасини олқишлаган, бу йўналишдаги ишларни давом эттириш, илғор ва ташаббускор талабаларни эса рағбатлантириш зарурлиги ҳақида фикрлар билдирилган.
Изоҳ (0)