Клаудио Раньери бошчилик қилаётган Англиянинг «Лестер» футбол клуби Премьер-лиганинг 36-турида «Манчестер Юнайтед» билан дуранг ўйнаб, чемпионлик масаласини ҳал эта олмаганди. Бу борада лестерликларга эндиликдаги собиқ чемпион «Челси» ёрдам бериб юборди.
36-турнинг сўнгги ўйини бўлган Лондон дербисида «Тоттенҳэм» очко йўқоца, «Лестер» автоматик тарзда мамлакат чемпиони бўлиши керак эди. Маурисио Почеттино шогирдлари иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олган бўлса-да, якунда «Челси» ўз иродасини намойиш этиб, «Тоттенҳэм»ни 2 очкодан мосуво қилди. Бунинг натижасида «Лестер» ўз тарихида биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.Келаси турни «Эвертон»га қарши ўтказадиган «Лестер» футболчилари Англиянинг янги чемпиони сифатида майдонга олқишлар билан чиқиб келади. Шу тариқа собиқ чемпион «Челси» 38-турга келиб ўз майдонида янги чемпион жамоани ҳурмат йўлакчаси билан қарши олиш вазифасидан озод бўлди.Маълумот учун, «Тоттенҳэм» сўнгги икки турни «Саутгемптон» ва «Ньюкасл» клубларига қарши ўтказади. Мазкур беллашувларда қандай натижани қайд этмасин, Лондон клуби эндиликда «Лестер»га ета олмайди. Қолган икки турда Почеттино жамоаси ўзидан уч очко ортда қолаётган «Арсенал» билан кумуш медаллар учун курашади.Англия Премьер-лигаси 36-тур беллашуви 2 май, душанбаМавзуга доир
×
Изоҳ (0)