Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Швецияда 30 апрель, шанба куни қирол Карл XVI Густавнинг 70 йиллик юбилейи нишонланмоқда. Тантанали тадбирлар сарой черковидаги ибодатдан бошланди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Тушки пайт истовчилар Стокгольмдаги саройга келиб, қиролни табриклади. Шу ерда ҳарбий оркестр чиқиши, қоровулнинг тантанали алмашиш жараёни, юбилей соҳиби шарафига мушакбозлик бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ратушада пойтахт мэрияси номидан зиёфат берилади. Қирол у ерга турмуш ўртоғи, қиролича Сильвия билан бирга ташриф буюради. Шундан сўнг ҳукумат, парламент ва губернаторлардан қутловларни қабул қилади. Байрам тадбирлари Европадаги қироллик саройлари вакиллари таклиф этилган кечки зиёфат билан якунланади.

Маълумот учун, қирол Карл XVI Густав Швеция тахтига 1973 йили, 27 ёшида чиққан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар