АҚШ Конгрессига Россияга қарши чоралар кучайтирилиши ва Украина қўллаб-қувватланиши оширилишига қаратилган қонун лойиҳаси (Stability and Democracy for Ukraine Act, STAND) киритилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Лойиҳа муаллифи, конгрессмен Элиот Энгелнинг билдиришича, ҳужжат АҚШ Россия Ғарб якдиллигини бузиш ва НАТО мустаҳкамлигини синаб кўриш устида ишлаётган пайтда четда турмаслигини намойиш этиши лозим. STAND‘нинг қабул қилиниши Украина ҳудудий яхлитлигини бузганлиги учун Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар кенгайтирилишини кўзда тутади.
Хусусан, лойиҳада «Магнитский рўйхати» кенгайтирилиши, ҳарбий технологиялар етказиб берилишини чеклаш, банклар устидан назоратни кучайтириш, Қрим Россия таркибига қўшилганини тан олмаслик хусусида сўз боради.
Янги қонунда бевосита Украинага хусусий инвесторлар жалб этилишига кўмак берадиган халқаро консорциум ташкил этилишида ёрдам ваъда қилинган. Бироқ мамлакатга кредитлар ажратилиши ёки ҳукумат кафолатлари берилиши назарда тутилмаган.
Изоҳ (0)