Таиланд жанубидаги Яла провинциясида қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна беш нафари яраланди. Бу ҳақда, маҳаллий полиция маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарида маълум қилинишича, ўн килограммга яқин оғирликдаги портловчи қурилма ҳарбийлар автомобили ҳаракатланаётган йўл яқинига жойлаштирилган.
Полициянинг тахминига кўра, содир бўлган ҳодиса учун ҳудуддаги айирмачилар жавобгар. Таиланд жанубида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, тартиб қўриқчилари жангарилар янги ҳужумларни ташкил этишга уриниши мумкинлигини истисно этмаяпти. Чунки айнан 28 апрель куни «Крюседаги ҳодиса» номи билан машҳур воқеага 12 йил тўлади. 2004 йилда Крюседаги маҳаллий масжидда 30 дан ортиқ айирмачилар йўқ қилинган эди.
Изоҳ (0)