Сурия Курдистонининг Москвадаги вакиллиги Сурияда ҳалок бўлган зобит Александр Прохоренконинг жасади Россия томонига етказилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Life нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Яқин вақт ичида Александр Прохоренконинг жасади Москвага етказилиши таъкидланмоқда.
Аввалроқ Россия қуролли кучларининг Суриядаги махсус операциясида иштирок этаётган Прохоренко Пальмира шаҳри харобалари яқинида авиазарбалар учун нишон олиш чоғида ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди. Оренбург вилояти, Тюльган туманининг Городки қишлоғида туғилиб-ўсган 25 ёшли Александр Прохоренко Россия Қуролли кучлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ҳарбий академиясида таҳсил олган.
Владимир Путин Прохоренконинг ўлимидан кейин унга Россия қаҳрамони унвонини берди.
Изоҳ (0)