26 апрель куни «Манчестер Сити» клуби Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки ўйинида «Реал»га қарши баҳс олиб борди. «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтган мазкур беллашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди, деб хабар беради «Чемпионат».
Еврокубок баҳсларида уй учрашувида қайд этилган 0:0 ҳисобидан сўнг фақатгина Москванинг «Спартак» клуби «Реал» тўсиғидан ўтган. 1990/91 йилги Европа Чемпионлар Кубоги чорак финалида «Спартак» жамоаси ўз майдонида «Реал» билан 0:0 ўйнаган бўлса, жавоб ўйинида 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Ярим финалда «Спартак» футболчилари «Марсель»га имкониятни бой берган.
Изоҳ (0)